
Жамият
Гиёҳвандликка оид жиноятларнинг 33,4 фоизи ёшлар томонидан содир қилиняпти
Телеграмда гиёҳванд моддалар савдоси бўйича 38 та ахборот манбаи аниқланган. Уларнинг умумий аудиторияси 119 671 нафар фойдаланувчини ташкил этди.

Телеграмда гиёҳванд моддалар савдоси бўйича 38 та ахборот манбаи аниқланган. Уларнинг умумий аудиторияси 119 671 нафар фойдаланувчини ташкил этди.

Бир ҳолатда Тожикистон фуқароси икки ўзбекистонлик билан тил бириктириб, мамлакатга қарийб 21 кг опийни олиб кирган.

Ушбу моддалар кичик бўлакларга бўлиниб, интернет орқали сотилиши мўлжалланган.

Ушбу наркотик моддалар Тожикистондан контрабанда йўли билан келтирилган.

Гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши курашиш борасида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Божхона қўмитаси ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда бир нечта тезкор тадбир ўтказилди.
